Get Mystery Box with random crypto!

Маҳалла, туман ва шаҳарлар криминоген вазиятдан келиб чиқиб, « | НУРАФШОН ЗИЁСИ

Маҳалла, туман ва шаҳарлар криминоген вазиятдан келиб чиқиб, «қизил», «сариқ», «яшил» ҳудудларга бўлинади – ИИВ

Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов бошчилигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда маҳалла, туман ва шаҳарлар криминоген вазиятдан келиб чиқиб, уч тоифага, яъни, «қизил», «сариқ», «яшил»га бўлиниши, маҳалладаги жиноят ўчоқлари аниқланиб, уларни келтириб чиқарувчи омиллар таҳлил қилиниб, шу йўналишда аниқ ва мақсадли ишлар олиб борилиши таъкидланди.

Шунингдек, энг кўп жиноят содир этилган маҳаллаларда қўшимча профилактика инспекторлари, тезкор вакил, патрул-пост ва йўл-патрул хизмати ходимларидан иборат алоҳида ички ишлар бўлинмалари ташкил этилиши, криминоген вазият мураккаб маҳаллаларга куч-воситалар қайта тақсимланиб, бевосита «жиноятлар ўчоқ»лари бартараф этиб борилиши белгилаб олинди.

Тошкент хабарлари

@nurafshanziyo