Get Mystery Box with random crypto!

ДЙҲХ хизматида коррупция омилларини бартараф этиш масалалари м | НУРАФШОН ЗИЁСИ

ДЙҲХ хизматида коррупция омилларини бартараф этиш масалалари муҳокама этилди

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасида ташкил этилган Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг раҳбар ходимларининг ҳуқуқий ва касбий билимларини ошириш бўйича ўқув курсларининг навбатдагисига Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходимлари таклиф этилди.

Учрашув аввалида Агентлик ходимлари ИИВ ЙҲХББда амалга оширилаётган ўзгаришлар билан танишишди. Бунда асосий эътибор соҳага рақамли технологияларни кенг жорий этиш, очиқлик, ошкораликни таъминлаш, замонавий усуллар орқали тизимдаги кадрлар малакасини ошириш каби йўналишларга қаратилгани таъкидланди.

Амалий машғулот давомида ДЙҲХ тизимида коррупцияга сабаб бўлувчи айрим ҳолатлар ҳамон сақланиб қолинаётгани, уларни бартараф этиш учун ўзаро ҳамкорликнинг ўрни муҳимлиги қайд этилди.

Батафсил: https://bit.ly/3ucBvmL

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz