ХТВ ноҳақликка дуч келган ўқитувчилардан 1006 рақамига мурожаат қилишни сўради
Халқ таълими тизимидаги ходимлар иш ҳақидан ёзма розиликсиз ёки мажбурий ушлаб қолишлар, умуман, халқ таълими тизимидаги ходимларга қилинган ноҳақликлар кузатилганда, 1006 ёки +998999881006 рақамларига мурожаат қилишлари мумкин.