Get Mystery Box with random crypto!

Маргарет Тетчер баёнотидан: Фарзандингиз музқаймоқ учун ўзини | NUMBERS - БУХГАЛТЕРИЯ ХИЗМАТЛАРИ

Маргарет Тетчер баёнотидан:

Фарзандингиз музқаймоқ учун ўзининг илк маблағини ишлаб топган кун қуйидагича йўл тутинг:

У музқаймоқни ялашга улгурмасиданоқ қўлидан тортиб олинг-да, 20 фоизини тишлаб олинг.

Болакай сизга ҳайратомуз қараб турган вақтда яна 30 фоизини тишланг. Сўнг, қолган музқаймоқни унинг қўлига тутқазинг-да, ҳар ким қанча пул ишлаб топмасин, давлат бу пулларга нисбатан худди шундай йўл тутишини тушунтиринг.

У ўзи учун сотиб оладиган ҳар бир музқаймоқ билан ҳам шундай ҳолат бўлишини эслатиб қўйинг. Сўнг бу фоизни тишлаётган одамни қўлидан ушлаб, нима учун шунчалик кўп тишлагани ҳақида ҳисобот талаб қилиш орқали камайтириш мумкин.

Ҳар бир ота-она шундай қилса, мамлакатда давлатнинг ўз пули йўқлигини – фақат солиқ тўловчиларнинг пули борлигини тушунадиган авлод етишиб чиқишига умид бор. Солиқ тўловчилар давлат амалдорлари уларнинг пулларини нафақат қандай сарфлашларини кузатишлари мумкин, балки назорат қилишлари керак.

Шу фикрга қўшиласизми?

@alisher_glavbux