Get Mystery Box with random crypto!

Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига! Татаристо | NUKUS TASLAQ JASLARI

Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Татаристон Республикасининг салоҳиятли иш берувчиси "KРС-Сервис" корхонаси томонидан Ўзбекистон фуқаролари учун бўш иш ўринлари таклиф қилинади.

Бўш иш ўринлари:

- Ер ости қудуқларини қайта ишлаш оператори (Оператор по подземному ремонту скважин)
- Капитал таъмирлаш бурғулаш ёрдамчиси (Помощник бурильщика капитального ремонта скважин)

Талаблар:

- 20-50 ёш;
- судланмаган.

Иш берувчи қуйидаги харажатларни қоплаб беради:
– авиа чипта (иш хақидан ушлаб қолиш шарти билан);
– патент расмийлаштириш;
– бепул турар-жой;
– икки маҳал иссиқ овқат.

Ойлик маош, 65 000 -75 000 рубль.

Танлов вақти ва ҳудуд:

2022 йил 21 декабр, Соат 11:00 да:

Қорақалпоғистон Республикаси
Манзил: Нукус ш., Утепова кўч., р/у. "Ишга марҳамат" мономаркази
Мўлжал: "Истиқлол боғи" - Квадрат парк.
55 102-53-32, 55 102-53-34.

Қўшимча: ишлаш истагини билдирган фуқаролар, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларидан суҳбатга онлайн тарзда қатнашиш мумкин.