Get Mystery Box with random crypto!

Ажва хурмоси ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан к | Нозимжон Ҳошимжон

Ажва хурмоси ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўп ривоятлар ворид бўлган. У жаннат меваларидан, унда шифо бор, ким етти дона ажва хурмосидан еса, унга сеҳр таъсир қилмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шахсан ўзлари муборак қўллари билан Мадинада ана ўша ажва хурмосини экканлар.

Омир ибн Саъд розияллоҳу анҳудан, унинг отасидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким (оч қоринга) эрталаб ажвадан етти дона еса, ўша куни унга заҳар ҳам, сеҳр ҳам зарар қилмайди», дедилар».

Учовлари ва Насоий ривоят қилганлар

islom.uz