Get Mystery Box with random crypto!

АЙЛАДИ Неча ёлғон сўзлар бари қалбға бедод айлади, Оҳким, сў | Noyob She'rlar |Rasmiy°

АЙЛАДИ

Неча ёлғон сўзлар бари қалбға бедод айлади,

Оҳким, сўздин ўқлар ясаб жонға жаллод айлади.

Не балолиғ тухматларки етказди жавру зулм,

Ниллар пайдо бўлди ашкдин, рақиблар шод айлади.

Дема қайдин яралғондур бундайин фано жангги,

Ҳам яхши ёмонин кашф одамизод айлади.

Бир-бирин ғийбат қилибон такаллум айлар башар,

Халқ ичинда гўё мажлис, иғво муътод айлади.

Ёмонларға тўлди дунё дебон қайғу чекма дил,

Бор эрур яхши кишилар юртни обод айлади.

Эй, рафиқо, Дилноза ҳам қўлиға тутди қалам,

Не учунким ғазал бирла Бобурни ёд айлади.


Дилноза Камол

A'zo bo'ling @NoyobSherlar