Get Mystery Box with random crypto!

Одамлар Саратон тафтида қиздирса қуёш, Аёзни кутгандик биз ўш | Noyob She'rlar |Rasmiy°

Одамлар

Саратон тафтида қиздирса қуёш,
Аёзни кутгандик биз ўша дамлар,
На иссиқ-совуққа берамиз бардош,
Бизга нима бўлди ўзи одамлар?

Кўнглимиз қилдан ҳам нозик бўлдими,
Ҳар ишдан хатолик, гумон тўлдими?
Оқибат, мурувват, шавқат ўлдими,
Бизга нима бўлди ўзи одамлар?

Кимки бой, ҳасаддан ёнганимиз бор,
Мискинга саҳоват қилмаймиз зинҳор.
Шунча синовлар ҳам қилмадими кор?
Бизга нима бўлди ўзи одамлар?

Ҳар ким яшаяпти қараб ҳохишга,
Вақт топдик сафсата, ғийбат тўқишга.
Тоқат йўқ, сабр йўқ китоб ўқишга,
Бизга нима бўлди ўзи одамлар?

Момолардан қолган анъаналар хор,
Тик-ток деган ўчоқ-қайнаган бозор.
Ота-она фарзанд йўлларига зор,
Бизга нима бўлди ўзи одамлар?

Санъатни хор қилган санъатфурушлар,
Урчиди ғийбатлар, низо урушлар.
Қаерга кетяпмиз бундай туришда?
Бизга нима бўлди ўзи одамлар?

Онани хўрлаган қайсидир ҳайвон,
Гул қизлар-либоси ярми йўқ шайтон.
Эрларда қолдими ҳамият, виждон?
Бизга нима бўлди ўзи одамлар?


Дилобар Уролова

A'zo bo'ling @NoyobSherlar