Get Mystery Box with random crypto!

МЕҲР қаерда жойлашган? Юракда эмас, чунки у ерда севги, соғи | 🔸 NOYOB 🔸

МЕҲР қаерда жойлашган?

Юракда эмас, чунки у ерда севги, соғинч, висол каби ашқол-дашқоллар қалашиб ётибди.
Мияда ақл.
Кўзда зино ва хиёнат яширинган.
Юзда эмас, сабаби юз иккиюзламачилик билан бирлашиб кетган.
Қошда кибр.
Киприкларда ҳасрат.
Пешонада тақдир.
Яноқларда орият.
Бурунда димоғ.
Оғизда тартибсизлик.
Қулоқларда ишончсизлик.
Бошда ташвиш.
Бўйинда қарз.
Елкаларда бурч ва мажбурият
Қўлларда меҳнат.
Қоринда нафс.
Оёқларда умр бор.

МЕҲР инсон кўксида жойлашган!
ОНА кўксига бош қўйган фарзандда,
Қизини бағрига босган отада,
Боласига кўксини тутган онада....

Ота-онангизни борида қадрига етинг, дўстларим!

@NOYOB