Get Mystery Box with random crypto!

#Биласизми Қурилиши тугалланган ва фойдаланишга топширилга | 👉Новостройки_UZB🇺🇿

#Биласизми

Қурилиши тугалланган ва фойдаланишга топширилган кўп квартирали уй-жойни бошқариш дастлабки 2 йилда қурувчи томонидан амалга оширилади.

Бунда қурувчи томонидан бошқариш усули танланади ёки шартномага асосан бошқарувчи ташкилот жалб қилиниши мумкин.

Қурувчи кўп квартирали уйдаги жойни сотиб олиш истагида бўлган шахсларни танланган бошқарув усулидан хабардор қилиши ва уй-жойни олди-сотди шартномаси билан бир вақтда бошқарувчи ташкилот билан шартнома тузилишини ташкиллаштириши лозим.

Биринчи 2 йил ичида кўп квартирали уй-жойдаги қурувчидан ташқари мулкдорларнинг сони 50 фоиздан ошган тақдирда мулкдорлар томонидан белгиланган тартибда умумий йиғилишнинг қарорига мувофиқ кўп квартирали уй-жойни бошқариш усули танланади.