Get Mystery Box with random crypto!

2022-йил ҳамма нарсага ўзгартириш олиб кира олди, ва ижтимоий | Mukhammadaziz posts

2022-йил ҳамма нарсага ўзгартириш олиб кира олди, ва ижтимоий тармоқлар ҳам бундан мустасно эмас.

Ижтимоий тармоқларда фаол ўтирадиганлар билишади 2020 ва 2021 йилларда контент савияси пасайди, бўлар бўлмас видеолар, ЛГБТ тарғиботчилари, феминисткалар, ва хоказо. Лекин 2022 йилда контент савияси ҳамма томонлама ўзгарди. Хозир фақат masculinity хақида айтиб бераман.

2022-йилда янги эркаклар тури пайдо бўлди (ўзи азалдан бор эди лекин шу йилда оммалашди). Эркаклар тури деганда гендер назарда тутилмаяпти. Хозир гап характер хақида кетмоқда. Ўтган йили кўпгина masculinity тарғиб қиладиган influencer'лар пайдо бўлди, ёрқин мисол Andrew Tate. Хақиқий influencer алоҳида мавзу. Лекин ўтган йилда ижтимоий тармоқларни портлатган нарса бу "Sigma" номли характер пайдо бўлди.

Хўш, "Sigma" ўзи ким? "Sigma" бу ота-онасини, ёши катта инсонларни, аёлу эркакни бирдек хурмат қиладиган (ғарбда ҳамма нарса бўлгани билан инсонийлик деган нарса йоқ шуниниг учун хурмат деган хислар олдинга қўйилади), ичмайдиган, чакмайдиган, тескари жинс ортидан қувмайдиган, ўз устида ишлайдиган инсон. Бу тарифлар кимнидур эслатмаяптими? Мусулмонларни эслатмаяптими? Бизни динимизни эслатмаяптими? Шунча йозганим фақат бизни динимиз қанчалар тўғри ва тоза динлигини яна бир кўрсатиб бериш учун эди. Ўйлаб кўринг Пайғамбаримиз (с.а.в.) 1400 йил аввал айтиб ўтиб кетганлар бу нарсаларни лекин бу нарсалар ғарбда энди шаклланмоқда.

"Sigma" бўлиш бало баттарлар деб хазил хузул қиламизку лекин бу гаплар билан ғарбга тақлид қилиб қўйган бўламиз холбуки бу нарсалар бизга 1400 йил олдин Пайғамбаримиз (с.а.в.) ва қанчаю қанча улуғ сахобалар томонидан айтилган. "Sigma"ларни асосий юзларини санаб бераман - Patrick Bateman, Walter Hartwell White, Thomas Shelby ва бошқалар. "Sigma" бўлиш йомон демайман, бу яхши лекин хақиқий кумирларимиз кимлигини унутмайлик.