Get Mystery Box with random crypto!

#Эътироф Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати бил | Notarius maslahati 24/7

#Эътироф

Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан вилоятда фаолият юритаётган хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг ва нотариал идора ходимларининг бир гуруҳи эътироф этилди.

Ҳусусан, Хатирчи туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Жамолиддин Шайматов Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасининг  фахрий ёрлиғи билан,  Қизилтепа туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Тохир Эргашев ҳамда Навоий шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Лариса Норбутаевалар байрам муносабати билан, самарали меҳнати ва нотариат соҳасини ривожлантиришга қўшаётган ҳиссаси учун ҳудудий бошқарманинг фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Шунингдек, Навбаҳор туманида ХАБШ нотариус А.Фазлиддинов нотариал идораси нотариус ёрдамчиси Азизжон Рамазонов ва Хатирчи туманида ХАБШ нотариус М.Ойдинов нотариал идораси нотариус ёрдамчиси Сирожиддин Нажмиддиновларга самарали меҳнати учун ҳудудий бошқарманинг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари топширилди.