Get Mystery Box with random crypto!

Нотариал палатанинг Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси томони | Notarius maslahati 24/7

Нотариал палатанинг Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан Ўзбекистон Мустақиллигининг 31 йиллиги байрами муносабати билан самарали меҳнати учун бир қатор нотариус ва ходимлари Ўзбекистон Республикаси Нотариал Палатаси ва ҳудудий бошқарманинг фаҳрий ёрлиқ ва пул мукофотлари билан такдирланди. Нотариал палатанинг нотариат бўйича маслаҳатчиси Д.Тагаева, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар А.Холмуродов, Ж.Бахромов, Д.Худжанова, А.Салимов, И.Юсупова, нотариус ёрдамчилари М.Қурбонов, З.Насимова, Ф.Саттаров, нотариус котибаси Х.Тошпулатовалар, Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг фахрий ёрлиқлари билан Самарқанд шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Х.Хўжамкулов, Самарқанд шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Р.Курбанов, Каттақўрғон туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус С.Шамсиддинова, Ургут туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Ф.Хурсандовлар шулар жумласидандир.