Get Mystery Box with random crypto!

#uchrashuv Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси раҳбария | Notarius maslahati 24/7

#uchrashuv
Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси раҳбариятининг ҳудудларга ташрифи давом этмоқда. Шу йил 30 август куни Хоразм вилоят адлия бошқармаси фаоллар залида, вилоятда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар билан, Адлия бошқармаси бошлиғи Нодир Жуманиёзов иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув аввалида Нотариал палата раиси ўринбосари Ж.Рахмоновнинг Хоразм вилоятида “Нотариат соҳасида амалга оширилган ишлар, камчиликлар ва келгусидаги режалар” мавзусидаги маърузаси тингланди.
Маърузачи нотариат соҳасида ўтказилган ислоҳотлар натижасида эришилган муваффақиятлар, киритилган янгиликлар, Нотариал палата томонидан соҳага оид қонунчилик ҳамда нотариусларнинг фаолиятини такомиллаштириш юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.
Шундан сўнг, Хоразм вилоятида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолияти танқидий таҳлил қилинди. Раҳбарият ҳамда нотариуслар мавжуд камчиликларни бартараф этиш йўллари ҳақида фикр-мулоҳазалар алмашдилар.
на русском