Get Mystery Box with random crypto!

#notarius_maslahati Савол: Фуқаронинг тирик эканлиги факти ким | Notarius maslahati 24/7

#notarius_maslahati
Савол:
Фуқаронинг тирик эканлиги факти ким томонидан ва қандай тартибда тасдиқланади?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаcи “Нотариат тўғрисида”ги Қонуннинг 69-моддасига кўра, нотариус фуқаронинг тирик эканлиги фактини унинг шахсий илтимосига биноан ва унинг иштирокида тасдиқлайди.
Бундай нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун фуқаронинг ёзма аризаси олинади.
Вояга етмаган шахснинг тирик эканлиги фактини тасдиқлаш унинг қонуний вакиллари (ота-онаси, фарзандликка олганлар, васийлар, ҳомийлар), шунингдек уни ўз ҳомийлигига олган ташкилотнинг ёзма илтимосига кўра амалга оширилади.
Нотариус мурожаат қилган шахсга фуқаронинг тирик эканлиги ҳолатини тасдиқловчи гувоҳнома беради.
Саволга Фарғона шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Элмурод Эргашев жавоб берди. на русском