Get Mystery Box with random crypto!

Мерос бўйича ҳаммага бир хил улуш берилмайдими? — Нотариус м | Notarius maslahati 24/7

Мерос бўйича ҳаммага бир хил улуш берилмайдими?

— Нотариус менга ариза ёзишим учун намунавий ҳужжат берди. Унда фақат уйга мерос расмийлаштириш кўрсатилган. Меросни қисман қабул қилса бўладими, мерос бўйича ҳаммага бир хил улуш берилмайдими? Ҳамма қолган қариндошларим барча мерос мол-мулкини қабул қилишяпти. Васиятнома қолдирилмаган.

— Қонунчиликда мерос мулкининг ҳар бирига алоҳида-алоҳида меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома бериш тақиқланмаган. Масалан, аввал машинага, кейин эса кўчмас мулкка. Ҳар бир кейинги мулк учун нотариус томонидан мерос гувоҳномасига қўшимча меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома берилади.

Саволга Нотариал палатанинг нотариат бўлими бошлиғи Зуҳра Мусаева жавоб берди.

Каналга уланиш

https://t.me/hudud24official
______________________________
#Сўраган_эдингиз