Get Mystery Box with random crypto!

Бир оз короновирус ҳақида! Ваҳима қилишни тўҳтатинг! Бир оз қ | notBehruz

Бир оз короновирус ҳақида! Ваҳима қилишни тўҳтатинг!

Бир оз қуруқ статистика.

100,000га яқин одам коронавирус билан касалланган, уларнинг 77,000 нафари эса Хитойда. Бу эса, агар сиз Хитойда бўлмасангиз ёки яқинда у ерга бормаган бўлсангиз, унда бу қўрқувингиздан 94%ни олиб ташланг деган маънони англатади.

Агар сизга ушбу касаллик ҳақиқатдан ҳам юқса, унда бу ҳали ваҳима қилиш учун сабаб эмас, чунки:
* у 81% ҳолларда юмшоқ шаклда бўлади.
* 14% ҳолатларда ўртача оғирликда бўлади.
* Фақат 5% ҳолларда эса жуда оғир бўлади.

Бу дегани агар коронавирус сизга юқса ҳам, сиз эҳтимол кейин уни енгиб ўтасиз.

Атипик пневмониядан ўлим даражаси 10%, COVID-19дан эса зўрға 3.4% ни ташкил этади.

Бундан ташқари, ушбу вирусдан вафот этганларнинг ёшини ўргансак, 50 ёшгача бўлган одамларнинг ўлим даражаси атиги 0,2% ни ташкил қилади.

Бу эса ёшингиз 50дан кам бўлса ва сиз Хитойда яшамасангиз, унда сиз лотереяда ғалаба қозонишингиз эҳтимоли баландроқ деган маънони англатади (бунинг имконияти эса 1:45,000,000 дир). Бугунги ҳолатдаги энг ёмон кунни оламиз, 10-фераль – ушбу куни Хитойда 108та одам коронавирусдан вафот этган.

Ўшa куниёқ:
* Саратондан 26.283та киши вафот этди;
* Юрак хасталигидан 24.641та киши вафот этди;
* Қандли диабетдан 4,300 та киши вафот этди;
* чивинлар кунига 2.740та кишини ўлдиради;
* одамлар кунига 1,300та кишини ўлдиради;
* илонлар кунига 137та кишини ўлдиради.

Лекин оммавий истерия, ваҳима булардан қўрқинчлироқдир, инсонлигингизни сақланг ва ҳаммаси яхши бўлади!

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEqdYkbhDRBbpSsgJQ