Get Mystery Box with random crypto!

Norin Yoshlari

Telegram kanalining logotibi norinyoshlari — Norin Yoshlari N
Telegram kanalining logotibi norinyoshlari — Norin Yoshlari
Kanal manzili: @norinyoshlari
Toifalar: Faktlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 4

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2019-12-31 12:33:58
156 viewsAbrorbek Geniy, 09:33
Ochish/sharhlash
2019-12-17 06:08:51 Ўқинг, эринманг

Келишган бир киши меҳмонхонага келди ва ҳўжайинни кўришни сўради. Воқеа ҳўжайин етиб келгандан кейин бошланди.

Мижоз:
- 39 хона бўшми?
Хўжайин:
- Ҳа жаноб.
Мижоз:
- Буюртма қила оламанми?
Хўжайин:
- Албатта жаноб.

Мижоз хонага кетишдан олдин хўжайиндан битта қора пичоқ, бир қарич оқ ип ва 1 та апелсин етказиб беришларини сўради.
Хўжайин мижоз сўраган ғайриоддий нарсалардан ҳайратланган бўлсада, хўп деди.
Мижоз хонасига кетди. У овқат ёки бошқа яна ҳеч нарса сўрамади.
Афсуски, хўжайиннинг хонаси бахтига қарши 39 хона ёнида эди.
Тун ярмида хўжайин мижозининг хонасидан эшитилаётган ғалати овоз ва шовқиндан уйғониб кетти. Ёввойи ҳайвонларнинг ва полга отилаётган буюм ва идишларнинг овозлари эди.
Ҳўжайин ўша тун ухлай олмади. Ўша шовқин нима ва қаердан келганлиги ҳақида ўйлаб ташвишланиб чиқди.
Эрталаб мижоз калитларни шефга топширганда, ниҳоят, хўжайин хонани бориб кўришини айтди.
У хонани бориб кўздан кечирди ва билдики, ҳамма нарса жойида. Ноодатий ҳеч нарса йўқ. Ҳаттоки столнинг устида турган ип, қора пичоқ ва апелсинни ҳам кўрди.
Мижоз пулни тўлади ва меҳмонхона хизматчиларига жуда яхши чойчақа ҳам бериб, табассум қилганча меҳмонхонани тарк этди.
Хўжайин ҳайратда эди, аммо у меҳмонхона ходимларига ўзи эшитганлари ҳақида айтмади. Чунки, у ўзидан шубҳаланишни бошлаган эди.

Бир йил ўтиб худди ўша мижоз яна келди. У яна шефни кўришни сўради. Ҳўжайиннинг эса бу бошқотирмадан боши қотган эди.
Мижоз айнан олдингидек бир хил нарсаларни сўради: 39 хона, қора пичоқ, бир қарич оқ ип ва бир дона апелсин.

Бу сафар хўжайин ҳамма нарсани ишга солиб бўлсада ҳақиқатни билишни хоҳлади. У тунни нимадир содир бўлишини кутиб уйқусиз ўтказди. Ва ниҳоят тун ярмига келганда яна ўшандай овоз ва шовқинлар эшитила бошлади. Фақат бу сафар ўтган йилгига қараганда анча шовқин ва тушуниш қийин бўлган овозлар эди.
Мижоз яна кетишидан олдин ҳисобини тўлади ва столнинг устида меҳмонхона хизматчилари учун анчагина чойчақа қолдирди. Бу сафар унинг юзида табассуми йўқ эди.
Хўжайин мижоз сўраган ҳар бир нарсадан маъно излашни бошлади. Нега у айнан 39 хонани сўради? Нима учун оқ ип? Нега айнан қора пичоқ??? Аслини олиб қараганда хўжайин бу саволларнинг биронтасига ҳам асос бўла оладиган ечимга келолмаганди.

Энди хўжайин март ойини, мижознинг келадиган ойини сабрсизлик билан кутаётган эди.
Март ойининг биринчи кунида айни ўша мижознинг яна келиши уни баттар ҳайратлантирди. У яна одатдагидек ўша хонани беришларини сўради ва олдингидек яна ўша нарсаларни келтиришларини айтди. Хўжайин бу сафар олдингиларидан ҳам шовқинроқ бўлган яна ўша овозларни эшитди.
Эрталабда, мижоз меҳмонхонадан кетаётганда, хўжайин хушмуомалалик билан узр сўради ва хонадаги шовқинларнинг ортидаги яширин сирни билишни сўради.

- « Агар мен сизга ўша сирни айтсам, уни бошқа ҳеч кимга ҳечқачон айтмасликка ваъда бероласизми?»
-« Мен ваъда бераман ҳеч ким бу ҳақида билмайди»
-« Онт ичинг»
-« Онт ичаман ҳеч кимга айтмайман»

Ва ниҳоят, ахийри, мижоз хўжайинга сирни айтди.
Афсуски, хўжайин жуда самимий ва софдил инсон эди. Ҳозиргача у ўша сирни ҳеч кимга айтмади.

Қачон у айтса, мен сизларга бу ҳақда албатта хабар бераман...

Эринмай ўқиганингиз учун ташаккур
548 viewsАброрбек Кахраманович, 03:08
Ochish/sharhlash
2019-12-08 18:29:59
149 viewsАброрбек Кахраманович, 15:29
Ochish/sharhlash