Get Mystery Box with random crypto!

​​АҚШда истиқомат қилаётган юртдошимиз Аброр Қодиров ўз канали | Norin Yoshlari

​​АҚШда истиқомат қилаётган юртдошимиз Аброр Қодиров ўз каналида қуйидаги маълумотни қолдирди:

«Зўр янгилик ўқиб қолдим! Кўпчиликга фойдаси тегиши мумкин. Бўлишмасам бўлмас.

Биз мактабда ўқувчиси бўлган вақтларда Америкада бир йил яшаб, ўқиш имкониятини берадиган FLEX (Future Leaders Exchange - Келажак Лидерлари Алмашинуви) дастури бўларди. Биз иштирок этиш ёшига етганимизда Ўзбекистон бу дастурда иштирок этишни тўхтатиб бўлганди. Бу йилдан эса дастур расман қайтибди. Ажойиб!

FLEX дастури ҳақида
1992 йилда дастур ушбу дастур лойиҳаси АҚШ конгресси томонидан ишлаб чиқилган ва лойиҳани молиялаштириш маъқулланган. Лойиҳа АҚШнинг собиқ Совет Иттифоқи ҳудудидаги давлатлар билан алоқаларини ривожлантиришга қаратилган эди. Кейинчалик эса бошқа мамлакатлар ҳам ушбу рўйхатга қўшилди.

FLEX дастури тўлиқ АҚШ ҳукумати томонидан молиялаштирилади. Дастурнинг ташкилий масалалари эса АҚШ Ҳукумат департаментининг Таълим ва маданий алоқалар бюроси томонидан амалга оширилади. Танлов ғолибларига Америкада бир йил бепул ўқиш учун стипендия ва волонтёрлик асосида танланган мезбон оилада яшаш имконияти берилади. Мазкур лойиҳадан кўзланган мақсад америкаликлар ва бошқа миллат вакиллари ўртасида дўстона алоқларни ўрнатишдир.

Минглаб америкаликлар ва маҳаллий мактаблар мазкур грантни қўллаб қувватлайди ва ҳеч қандай ҳақ олмасдан ғолибларни ўқитади, оилаларига қабул қилади. Ўтган 27 йил мобайнида FLEX дастури ўрта мактабларнинг 28 000 нафар ўқувчисига стипендиялар ажратди.

Дастурни ким ташкил қилади?
Имтиҳонларни Халқаро таълим бўйича Америка кенгашлари ўтказади. Мазкур ташкилот ғолибларни аниқлайди ва улар учун семинарлар ташкил этиб керакли маълумотлар билан таъминлайди. Шунингдек, улар иштирокчиларни Америкага жўнатиш ишларини ҳам ташкиллаштиришади.

Америка Кенгашлари 40 йилдан ортиқ вақт мобайнида АҚШ, Европа, Евроосиё, Осиё ва Африка давлатларида ўн минглаб ўқувчиларни қўллаб-қувватлаб келяпти. Шунингдек, мазкур ташкилот FLEX дастуридан ташқари университет талабалари ва аспирантлар, олий таълим муассасалари ўқитувчилари учун ҳам бошқа бир қатор дастурларни жорий қилган бўлиб, уларни мувваффақиятли амалга ошириб келмоқда.

Стипендия таъминотига нималар киради?
FLEX дастури ғолибларига қуйидагилар тақдим этилади:
• Доимий яшаш жойидан то АҚШдаги белгиланган уйгача ва ватанига қайтиб келиш йўл кираси;
• Ойлик стипендия. Ушбу стипендияни ўқувчи шахсий ҳаражатлари ҳамда АҚШда яшаган даврида ижтимоий ҳаётда тенг иштирок этишига сарфлайди;
• Олдиндан яхшилаб текшириб, танланган мезбон оилада бир йил мобайнида бепул яшаш;
• Америка мактабида рўйхатга олиниш ва ўқиш;
• Дастур олдидан ва кейин ўтказиладиган тайёрлов курсида иштирок этиш;
• АҚШда ташкил этиладиган маҳаллий тадбирларда иштирок этиши.
• Тиббий суғурта. Мазкур суғурта АҚШга келгунга қадар бўлган касалликларни
даволашни қопламайди. Шунингдек, стоматологик ёрдам ҳам ушбу суғурта таркибига кирмайди

Дастурда ким иштирок этиши мумкин?
FLEX дастурида иштирок этиш барча учун очиқ ва бепул. Иштирокчилар дастур талабларига жавоб бера олса ва танловдан муваффақиятли ўтса кифоя. Имконияти чекланган ўқувчилар ҳам ушбу танловда иштирок этишлари мумкин. Ҳар йили 20 га яқин имконияти чекланган иштирокчи ушбу танловда ғолиб бўлиб, FLEX дастурида қатнашади. Улар ҳам бошқалар билан тенг танловдан ўтадилар. Ҳар бир иштирокчи бир йилда бир марта ариза топшириши мумкин.

Ушбу танловда иштирок этувчилар қуйидаги шартларга мос келиши керак:
1. 2002 йилнинг 15 февралидан 2004 йилнинг 31 март саналари оралиғида туғилган бўлиши;
2. Танловда иштирок этиш пайтида мактабнинг 11 синфи ёки лицейнинг иккинчи курсида ўқиётган бўлиши;
3. Яхши ва аъло баҳоларга ўқиши;
4. Инглиз тилини аъло даражада ўзлаштиргани ва танлов доирасида ушбу
маҳоратини намоён эта олиши;
5. Америка визаси талабларига жавоб бериши;
6. Ўзбекистон фуқароси бўлиши шарт.

Дастурда иштирок этиш учун ушбу ҳавола орқали расмий сайтга ўтиб, анкетани тўлдириш керак бўлади: https://ais.americancouncils.org/flexuz

Анкета топшириш 6 февралгача давом этади.»