Get Mystery Box with random crypto!

«Қадр кечаси» («Лайлатул-Қадр») Рамазон ойи ичига яширилган | NORINLIKMIZ | Norinliklar

«Қадр кечаси» («Лайлатул-Қадр»)

Рамазон ойи ичига яширилган энг фазилатли, минг ойдан яхшироқ, гуноҳлар кечириладиган, дуолар ижобат бўладиган кечадир. Қуръони Карим шу кечада нозил бўла бошлаган. Бу кечада айниқса ибодатга ғайрат қилинади, Аллоҳга кўплаб ҳамд-зикрлар айтилади, гуноҳлар учун мағфират сўралади. Кўпчилик мусулмонлар ҳадислардаги баъзи ишораларга мувофиқ Қадр кечасини Рамазон ойининг йигирма олтинчидан йигирма еттинчига ўтар кечасида деб билишади. Аллоҳ таоло Қуръони Каримни Қадр кечасида нозил қилгани шундай марҳамат қилинади:
«Албатта, Биз уни (Қуръонни) Қадр кечасида нозил қилдик. Қадр кечаси не эканини сенга нима билдирди? Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир. Унда фаришталар ва Руҳ Роббларининг изни билан барча ишлар учун тушадир. У то тонг отгунича салом бўлиб туради» (Қадр сураси, 1-5-оятлар).

Эслатинг, эслатиш мўминларга манфаат берур!

@NORINLIKMIZ – Тезкор ва ишончли хабарлар макони!!!