Get Mystery Box with random crypto!

#online Сиёсий-маърифат соати бўлиб ўтди. Айни дамда давлат | NORINLIKMIZ | Norinliklar

#online
Сиёсий-маърифат соати бўлиб ўтди.

Айни дамда давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ташкил этилган навбатдаги ўқувда Норин туман ҳокимининг ўринбосарлари ва аппарати ходимлари иштирок этдилар.

Дастлаб республикамиз ҳамда хорижда рўй берган муҳим сиёсий воқеалар билан таништирилди. Унда Президент Ш. Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига сафари, Миср Араб республикасига давлат ташрифи ҳақида ахборотлар берилди. Шунингдек, республикамизда рақамлаштириш жараёнининг бориши ҳақида ўтказилган кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши тафсилотлари билан таништирилди.

Мирзо Улуғбек номидаги Миллий университет доценти, психология фанлари номзоди Рухсора Қудратиллаеванинг “Давлат хизматчиларида стрессга бардошлиликни ошириш” мавзусидаги маъруза эътибор билан тингланди.

@NORINLIKMIZ – Тезкор ва ишончли хабарлар макони!!!