Get Mystery Box with random crypto!

САЙЁР ҚАБУЛГА МАРҲАМАТ! Ҳурматли фуқаролар! Мажбурий ижро | NORINLIKMIZ | Norinliklar

САЙЁР ҚАБУЛГА МАРҲАМАТ!

Ҳурматли фуқаролар! Мажбурий ижро бюроси Наманган шаҳар ва туманлар бўлимлари томонидан 2023 йил, 14 январь, шанба куни соат 09:00 дан 13:00 гача секторлардаги белгиланган маҳалла фуқаролар йиғинларида сайёр қабул ўтказилади. Унда Бюронинг шаҳар-туманлар бўлимлари бошлиқлари ва бошқармадан ҳудудларга бириктирилган таркибий тармоқлар раҳбарлари иштирок этишади.
  
Сайёр қабуллар қуйидаги манзилларда ўтказилади:

Норин тумани, (2-сектор)“Полвонкўл” МФЙ биносида;

Ҳурматли фуқаролар! Сизларда, суд ва бошқа органлардан келаётган ҳужжатлар ижросини таъминлаш, Бюро органлари билан боғлиқ муаммолар, мурожаатларингиз бўлса сайёр қабулда иштирок этишингиз сўралади. 

Сайёр қабулга марҳамат!

Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси