Get Mystery Box with random crypto!

Янги йил шоу концерти барчага хушкайфият бағишлади Кумуш қишн | NORINLIKMIZ | Norinliklar

Янги йил шоу концерти барчага хушкайфият бағишлади

Кумуш қишнинг энг завқли ва таассуротларга бой – Янги йил байрам кайфияти Норин туманида ҳам кезиб юрибди.

Кеча 31 декабрь куни Норин туманидаги “Шодлик” марказий ўйингохида маданият маркази жамоаси ташаббуси ҳамда Норин тумани ҳокимлиги томонидан ўтказилган шоу дастури эксклюзив тарзда бўлиб ўтди. Минглаб ёшу-қарини бирлаштирган байрам дастури йиғилганларга ўзгача кайфият бағишлади.

Шунингдек, тадбир давомида турли хил қизиқарли ўйинлар, викториналар ўтказилиб, ғолибларга Қорбобо ва Қорқиз иштирокида туман ҳокимининг совғалари топширилди.

@NORINLIKMIZ – Тезкор ва ишончли хабарлар макони!!!