Get Mystery Box with random crypto!

Марғилонда “Атлас байрами” бешинчи миллий матолар фестивали бў | Norinliklar | Расмий

Марғилонда “Атлас байрами” бешинчи миллий матолар фестивали бўлиб ўтади

Жорий йил 20-22 октябрь кунлари Марғилонда “Атлас байрами” бешинчи миллий матолар фестивали бўлиб ўтади.

Фарғона вилояти ҳокимлиги, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, “Ҳунарманд” уюшмаси, Марғилон шаҳар ҳокимлиги томонидан бошқа халқаро ҳамкорлар билан биргаликда ташкил этиладиган ушбу фестиваль Марғилон ипакчилигининг довруғини дунёга танитишда, ҳунар ва санъатга меҳри баланд инсонларнинг ўзаро фикр ва тажриба алмашишида муҳим ўрин тутиши билан аҳамиятлидир.

23-24 сентябрь кунлари ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сара Ношади бошчилигидаги таниқли мутахассислар ва экспертлардан иборат делегация Фарғона вилоятига келади.

Ташриф давомида фестивални ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалалар юзасидан вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров билан учрашув ўтказиш режалаштирилган.

Ушбу фестивалда Марғилонга Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши қарори билан Ҳунармандлар шаҳри мақоми берилиши кутилмоқда.

Бизга қўшилинг
@Norinliklar