Get Mystery Box with random crypto!

Диққат билиб олинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ- | Norinliklar | Расмий

Диққат билиб олинг

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-311 сонли қарорига кўра 4 ўриндиқли транспорт воситалари хайдовчилари ўзини ўзи банд қилиб йўловчи ташиш лицензия варақаси олиш учун қаердан ва қай тартибда олиниши керак?

Хайдовчи аввало Давлат Солиқ инспекция худудий бўлимларига бориб ўзини ўзи банд бўлган шахс сифатида рўйхатдан ўтади (тўлов 300.000) сўм тўлаб гувохнома олади.

Сўнгра давлат хизматлари марказига бориб қўлидаги гувохномага асосан йўловчи ташиш лицензия варақаси олиш учун 1 йилга (300.000) сўм давлат божи тўлаб лицензия варақаси олади.

Шунда хайдовчи жами бўлиб 1 йилга 600.000 сўм сарф қилади (бошқа тўловлар ,кунлик тўлов хам) мавжуд эмас.

Шу билан бирга такси белгили плафон олиб транспорт воситасини том қисмига ўрнатиб йўловчи ташиши мумкин (такси плафон бўлмаса МЖтК 176.4 моддасига) кўра жавобгар бўлади.

Наманган вилояти транспорт бошқармаси ахборот хизмати.

Бизга қўшилинг
➥ @Norinliklar