Get Mystery Box with random crypto!

Азизлар ва қадрдонлар! Бугунги кун Халқаро Оила куни билан ба | Norinliklar | Расмий

Азизлар ва қадрдонлар!

Бугунги кун Халқаро Оила куни билан барчангизни муборакбод этаман. Ҳар бир инсоннинг илк қадамлари оиладан бошланади. Биз фарзандларимизга муҳим бўлган куч-қувватни, ғайрат ва шижоатни ва энг асосийси меҳр- муҳаббатни оилада кўрсатамиз ва шу орқали уни кейинги авлодга етказишни ҳам ўргатамиз Ҳар биримиз ўзимиздан олдинги авлод давомчиларимиз.
Ўзимиздан кейин ҳам уни давом этиши учун ҳаракат қиламиз. Инсоннинг абадийлиги унинг авлодлари давом этиши билан белгиланади. Шундай экан, ўзимиздан ақлли, зукко, билимдон, фаҳм-фаросатли, эркин фикрловчи, маданиятли фарзандларни қолдириш, уларни тарбиялашдай улкан масъулиятни бажаришдан сира чарчамайлик.

Барча оилалар аҳил, соғлом, бой бўлсин! Байрам муборак, қадрдонлар!

Бизга қўшилинг
➥ @Norinliklar