Get Mystery Box with random crypto!

Давлатимизнинг юксак мукофоти муборак! Маълумки, мамлакатимиз | Norin tuman hokimligi | rasmiy kanali

Давлатимизнинг юксак мукофоти муборак!

Маълумки, мамлакатимиз давлат Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан барча соҳаларда кўп йиллик самарали меҳнатлари, юрт тараққиётига қўшган улкан ҳиссаси, олиб борилаётган ислоҳотларни амалга оширишда фидокорона меҳнат қилаётган ҳамюртларимиз Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига кўра, давлат мукофотлари билан тақдирландилар

Бугун Наманган вилояти ҳокимлигида 13 нафар Давлатимизнинг юксак мукофотига сазовор бўлганларга- фахрий унвонлар, орден ва медаллар топширилди.

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков кўп йиллик фидокорона меҳнатлари, жамият ривожига қўшаётган улкан ҳиссалари билан обрў-эътибор топган бу инсонларни бутун вилоят аҳли номидан қутлаб, эзгу тилакларини билдирди.

Тақдирланган орасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари, давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимлари ўрин олишди.

Тақдирланганларни давлат мукофотлари билан табриклаймиз!