Get Mystery Box with random crypto!

Фуқаролар қабули ташкил қилинди. Барчамизга маълумки, ҳафтани | Norin tuman hokimligi | rasmiy kanali

Фуқаролар қабули ташкил қилинди.

Барчамизга маълумки, ҳафтанинг ҳар чоршанба куни диний соҳа вакилларининг жамоатчилик кенгашлари йиғилишларини ўтказиш ва фуқаролар қабули бўйича “Очиқ эшиклар куни”ни ташкил этиш белгиланган.

Бугун Норин туманидаги жомъе масжидларида ўтказилган фуқаролар қабулида имом хатиблар, нуронийлар, отинойилар, маҳалла фаолларидан иборат жамоатчилик кенгашлари томонидан оилавий муросасизликлар, ноқонуний диний таълим олиш ҳолатларини олдини олиш, оилаларда ижтимоий маънавий муҳитни соғломлаштириш масалаларини кўриб чиқиш билан бир вақтда фуқароларнинг диний маърифий соҳадаги билимларга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида сухбатлар ташкил қилинди.