Get Mystery Box with random crypto!

НОРИНДА ЭЛЕКТРОТРИЦИКЛЛАР ЙИҒИШ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ Норин тумани | Norin_Online

НОРИНДА ЭЛЕКТРОТРИЦИКЛЛАР ЙИҒИШ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ

Норин тумани Бобур МФЙ ҳудудида Хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликдаги “Bj-Sicoma-Egear Avto” МЧЖ қўшма корхонаси томонидан тўғридан тўғри хорижий инвестиция маблағлари ҳисобидан махсус техникалар йиғиш ишлари бошланди. Лойиҳа доирасида бугунги кунда 500 кг ва 1000 кг юк ташиш қувватидаги электротрицикллар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди. Корхонада босқичма-босқич маҳаллийлаштириш асосида янги турдаги махсус техникаларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш белгиланган.