Get Mystery Box with random crypto!

​ Маҳалла муаммолари босқичма-босқич ечим топмоқда Вилояти | Norin_Online

​ Маҳалла муаммолари босқичма-босқич ечим топмоқда


Вилояти ҳокимининг топшириғига кўра, Норин тумани маҳаллаларида яшовчи фуқароларни қийнаб келаётган коммунал муаммоларни ҳал этиш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан:
“Тошлоқ” МФЙга жами 20 км узунликда сув тармоғини тортиш, 1.6 км узунклида электр тармоғи ҳамда 3.6 км. узунликдаги ички кўчаларни таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда;
"Тошқин" МФЙга жами 12.6 км узунликда сув тармоғини тортиш, 2.5 км узунликда электр тармоғини 3.5 км узунликдаги ички кўчаларни таъмирлаш;
"Шўрариқ" МФЙга жами 20 км. узунликда сув тармоғини тортиш, 0.7 км узунлида электр тармоғини ва 6.1 км узунликдаги таъмирталаб ички кўчаларни таъмирлаш;
"Тегирмонбоши" МФЙга жами 19.5 км узунликда сув тармоғини тортиш, 1.6 км узунлида электр тармоғи, 3.8 км узунликдаги таъмирталаб ички кўчаларни таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.