Get Mystery Box with random crypto!

Фарзанд ота-онанинг розилигини олиш учун қуйидаги амалларни ба | 📖 ILMLI KANAL 📖

Фарзанд ота-онанинг розилигини олиш учун қуйидаги амалларни бажариши тавсия этилади:

1. Аввало, барча ишларда ота-онадан маслаҳат олиш;
2. Ота-онанинг насиҳатларини жону дили билан қабул қилиш;
3. Гаплашганда мулойим, ёқимли сўзлар билан муомала қилиш;
4. Бирор хизмат буюрсалар, “лаббай”, деб уни бажариш;
5. Ўзига хуш кўрган нарсаларни уларга ҳам раво кўриш;
6. Уларнинг олдида баланд овозда
гапирмаслик;**
7. Уларга “уф” ёки “уҳ” демаслик;
8. Ота-онадан олдин таомга қўл узатмаслик;
9. Ота-она кириб келганда ўрнидан туриш ва улардан олдин ўтирмаслик;
10. Ота-она ҳузурида оёқларини чўзмаслик, ёнбошламаслик;
11. Улардан юқорида ўтирмаслик;
12. Ота-она дам олаётганда уларни безовта қилмаслик, олдиларига рухсатсиз кирмаслик;
13. Ота-онанинг кўнгилларини топиб, розилигини олиш;
14. Ота-онанинг озиқ-овқати, кийим-кечаги ва соғлиғидан ўз вақтида хабар олиш;
15. Дуо қилганда ота-онасининг ҳақларига алоҳида дуо қилиш.