Get Mystery Box with random crypto!

Бир йигитнинг бахти ҳеч хам очилмас экан. Унга ҳаёти давомида | 📖 ILMLI KANAL 📖

Бир йигитнинг бахти ҳеч хам очилмас экан. Унга ҳаёти давомида хар доим “нотўғри” қизлар учраркан. У баъзиларини хунук ҳисоблар экан, баъзиларини - ақли ноқис, учинчиларини- мижғов. Ўз идеалини қидиришдан чарчаган йигит маслаҳат учун бир донишманд ёнига борибди.
Йигитни диққат билан эшитгач, қария дебди:
- Кўриб турибман, мушкулинг оғир экан. Лекин, айтчи, ўз онанга нисбатан қанақа муносабатдасан?
Йигит ҳайрон бўлибди:
- Бунга менинг онамнинг нима дахли бор? Билмадим... У кўпинча менинг ғашимга тегади: ўзининг ақли ноқис саволлари, хира мехрибончилиги, ариза ва илтимослари билан. Уни яхши кўраман деб айтолмайман.
Қария индамабди, бошини ликиллатибди - да давом этибди:
- Хўш, бўлмаса мен сенга мухаббатнинг энг асосий сирини очаман. Бахт бор, ва у сенинг қимматли қалбингда яширинган. Ва муҳаббатдаги самара уруғингни ҳаётингдаги энг мухим одам эккан.
Сенинг онанг. Сен унга қандай муносабатда бўлсанг, оламдаги барча аёлларга нисбатан ана шундай муносабатда бўласан. Ахир она - бу сени ўз мехрибон қучоғига олган биринчи муҳаббат. Бу сенинг хаётингдаги биринчи аёл тимсоли. Онангни севсанг ва эъзозласанг - барча аёлларни қадрлашга ва ҳурматлашга ўрганасан. Ва ўшанда кўрасан - бир кун сен ёқтирган қиз сенинг эътиборинга меҳрли қараш, майин табассум ва яхши сўз билан жавоб беради. Сен аёлларга қарши бўлган олдинга фикрларингдан қайтасан. Сен уларнинг ҳақиқий қанақа эканликларини кўрасан.

Бизнинг ота-онамизга муносабатимиз - бахтимиз ўлчамидир.

#audio68