Get Mystery Box with random crypto!

Ғусл тартиби қуйидагича: баданга маний теккан бўлса, аввал юви | Namoz Darsliklar

Ғусл тартиби қуйидагича: баданга маний теккан бўлса, аввал ювиб кетказилади. Сўнгра сув билан истинжо қилинади - олди ва орқа йўллар ювилади ва таҳорат қилинади. Ювинадиган жойда сув тўпланадиган ёки оёқ лой бўладиган бўлса, таҳоратда оёқлар ювилмайди, ғусл сўнгида ювилади. Кейин бошдан уч бор сув қуйилади. Бош уч бор ювилгач, ўнг ва чап елкалардан ҳам уч мартадан сув қуйилиб, бутун аъзои бадан ювилади. Ғуслда бадандаги бирор тукнинг ҳам остига сув етмай қолмаслиги керак. Биринчи сув қуйганда баданни ишқалаш суннатдир.

Қўшилиш пайти аёлларнинг сочи ўрилган бўлса, ювинаётганида уни тарқатиш шарт эмас. Сочларининг тагига сув етказилса кифоя. Аммо сочлари ўрилмаган ҳолатда қўшилишса, эркаклар каби сочларини ҳам тўла ювишлари лозим. Аёллар ғусл пайтида қулоқдаги сирға ва қўлларидаги узукларини қимирлатиб, улар ўрнига сув етказишлари зарур.

Агар баданга (сочга, тирноққа...) сув етказишга монеълик қилувчи бўёқ каби нарсалар сурилган бўлса, ғуслдан олдин уларни кетказиш шарт, акс ҳолда ғусл ўрнига ўтмайди. Шунингдек, тишлар орасидаги овқат қолдиқларини ҳам тозалаш керак. Киндик ковагига сув етказишни эсдан чиқармаслик зарур.

Ғуслда қиблага юзланиб ювиниш суннатга хилофдир. Ғусл асносида гапириш одобсизликдир. Аврат ёпилиб ғусл қилинади.

Ғусл вожиб бўлган кишилар Қуръони карим тиловат қилишлари, оятларини ёзишлари ва масжидга киришлари мумкин эмас.


Bizga qo'shiling :
@Nomoz_darsliklar










Оятал курси

ٱللَّهُ لَاۤ إِلَـٰهَ إِلَّا هُوَ ٱلۡحَیُّ ٱلۡقَیُّومُۚ لَا تَأۡخُذُهُۥ سِنَةࣱ وَلَا نَوۡمࣱۚ لَّهُۥ مَا فِی ٱلسَّمَـٰوَ ٰ⁠تِ وَمَا فِی ٱلۡأَرۡضِۗ مَن ذَا ٱلَّذِی یَشۡفَعُ عِندَهُۥۤ إِلَّا بِإِذۡنِهِۦۚ یَعۡلَمُ مَا بَیۡنَ أَیۡدِیهِمۡ وَمَا خَلۡفَهُمۡۖ وَلَا یُحِیطُونَ بِشَیۡءࣲ مِّنۡ عِلۡمِهِۦۤ إِلَّا بِمَا شَاۤءَۚ وَسِعَ كُرۡسِیُّهُ ٱلسَّمَـٰوَ ٰ⁠تِ وَٱلۡأَرۡضَۖ وَلَا یَـُٔودُهُۥ حِفۡظُهُمَاۚ وَهُوَ ٱلۡعَلِیُّ ٱلۡعَظِیمُ

Ўқилиши:
Aллоҳу лаа илааҳа илла ҳув-алҳайюл қойюум. Ла таъхузуҳуу синатувв-вала навм. Лаҳуу маа фиссамааваати вамаа филард манзаллазийй-яшфаъу иъндаҳуу илла би-изниҳ. Яъламу маа байна айдииҳим ва маа холфаҳум. Вала юҳиитууна бишайим-мин иълмиҳии илла бимаа шаааа. Васиаъ курсийй-юҳуссамааваати валард вала яуудуҳу ҳифзуҳумаа. Ваҳув-алаълиййулаъзиим

Маъноси:

Аллоҳ Ундан ўзга илоҳ йўқ зотдир. У тирик ва қайюмдир. Уни мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмас. Осмонлару йердаги нарсалар Уникидир. Унинг ҳузурида Ўзининг изнисиз ҳеч ким шафоат қила олмас. У уларнинг олдиларидаги нарсани ҳам, ортларидаги нарсани ҳам билур. Унинг илмидан ҳеч нарсани иҳота қила олмаслар, магар Ўзи хоҳлаганини, халос. Унинг курсиси осмонлару йерни қамраган. Уларни муҳофаза қилиш Уни чарчатмас. Ва У Олий ва Азим зотдир. (Имом Муслим ва Имом Аҳмад Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда, Аллоҳдаги китобидаги енг улуғ оят Курси ояти еканлиги таъкидланган. Имом Насаий Абу Умомадан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Ким ҳар фарз намоздан кейин «Оятул Курсий»ни ўқиса, унинг жаннатга киришини фақат ўлим тўсиб туради, холос», деганлар. Яъни, ўлмагани учун жаннатга кирмайди, агар вафот еца, уни жаннатдан тўсадиган ҳеч нарса қолмайди, дегани.

@Nomoz_darsliklar