Get Mystery Box with random crypto!

Нима сабабдан ОНЛАЙН курсимизда ўқиган ўқувчиларимиз зўр натиж | Ноила Усманова | «SILUET» академияси

Нима сабабдан ОНЛАЙН курсимизда ўқиган ўқувчиларимиз зўр натижаларга эришишмоқда?

Тўғри, дарсларни жуда хам сифатли ва батафсил қилганмиз. Юқори сифатли видео, қадамма қадам равишда андозани қуришни тушунтириш. Моделлаштириш бўйича хам худди шундай. Хеч нарсани яширммасдан, қолдириб кетмасдан берилган.

Лекин, дарсларни зўр қилиб беришни ўзи етарли эмас. Энг асосийси бу жамоа. Курсимизда қатнашаётган ўқувчимизни натижа олишини қаттиқ хохлаймиз.

Дақиқ кузатиб борамиз, саволларга ўз ишини усталари, кучли профессионаллар жавоб беришади. Имкон қадар хар бир ўқувчимизни эътиборсиз қолдирмаймиз.

Нимага бундай, биласизми?

Хар бир ўқувчини натижаси учун ўзимизга МАСЪУЛИЯТ олганмиз. Уни махорати ўзгариши, яхшиланиши керак. Ишончи ортиши керак. Хаёти ўзгариши керак.

Шуни учун хам туманда, мавхумликда юрган, ишончи паст, кейинги қадамларини кўра олмаётган ўқувчиларимиз брендларини ташкил қилишяпти, ательелар очишяпти, хизматлари нархларини бир неча баробарга оширишяпти, мижозлардан рахматлар олиб берадиган либосларни тика олишяпти.

Буларни хаммаси қайта алоқа билан, вазифалар билан, тестлар билан, қўшимча бевосита эфирлар билан, устозларни мехрли ёндашуви билан амалга ошириляпти.

Керак бўлса, шу ташкили қилинган ишларимиз билан ОНЛАЙН курсимизни офлайн курсдан яхшироқ даражага олиб чиқдик дея оламан.

Чунки хар хил, офлайн ва онлайн курсларда қатнашиб келган ўқувчиларимиз талайгина. Ва у ерларда ололмаган натижаларини бу ерда қўлга киритишяпти.

Том маънода гап берилган дарсларда эмас. Тўғри, билимлар мухим. Лекин, билимларни ўзи етарли бўлганда, ютуққа эришиш учун китоблар мавжудлиги етарли бўлиши керак эди. Чунки қанча қанча зўр ишланган китоблар бор.

Курсимизни сири биз унда барпо қилган мухитда. Сизни муваффақиятга, натижага олиб борадиган эътиборда, парваришда, ёрдамда.

Натижани бераётган нарса хам шу. Хос мухит, «Силуэт» Академиясининг ЭКО - ТИЗИМИ.

Биз доим шуни яхшилаш устида изланяпмиз.

Бу борада барча Устозларимиз ва ўқувчиларимизга рахмат! Сабаби — шундай эко - тизимни барпо бўлишига ўқувчиларимиз хам ўз саволлари, тушнмовчиликлари билан, фикрлари билан хиссаларини қўшиб келишмоқда.

Ютуқларга эриша олишингиз учун хизмат қиладиган «Силуэт» Академияси жамоаси