Get Mystery Box with random crypto!

Хайрли кеч Азиз обуначилар! Мана, онлайн курсимизнинг охирги | Ноила Усманова | «SILUET» академияси

Хайрли кеч Азиз обуначилар!

Мана, онлайн курсимизнинг охирги ойига хам кириб келдик. Қанча ишлар бўлиб ўтдику бу 3 ой ичида, эххее...

Лекин курс роса қайнаяпти. Борган сари ўқувчилар андаоза қуришни тушуниб, моделлаштириб, ким ўзарга дарсларни топширишяпти. Олдинда хозир ёқа ва шим дарслари турибди.

Ўзимиз хам ўқувчиларга анча ўрганиб қолибмиз.

Бизни энг хурсанд қилаётган нарса нима, биласизми? Ўқувчиларимиз, тажрибалими, янгими фарқи йўқ — дарсларни тушуниб ўзлари мустақил ишлай олишяпти. Бошида андоза қуришга қийналганлар, тушунмаганлар хам бўлди. Энди эса осонгина бажараётганларини айтишяпти.

Хиссиётларини айтмайсизми?! Хаммада бўладику, тўғрими? Умуман тушунмаган, билмаган нарсангиз ёришиб, очилиб кетса. Шу нарсаларга сабабчи бўлишни ўзи хам катта нарса.

Чунки буни оқибатида ўқувчиларимиз хаёти аввалгидай бўлмайди. Хали курсни битирмай туриб, ўзларига ишончи тоғдай! Қўрқмай нархни айтишяпти, мижозни кўрмасдан тикишяпти. Зўрку!

Пастда скриншот қилиб бир ўқувчимиз хисссиётларини кўрсатмоқчимиз. Мухитни хис қилинг, Азизларим...

Бу ўқувчимиз қийналиб ўқияптилар. Хаттоки тўловларига кимдир ёрдам бераётганини айтганлар. Интилишни қаранг! Қийналган аёл, оиласини ўзи тортади. Лекин бохона изламасдан, олға юряпти!

Мана шундай инсонлар харакатини Аллоҳ Таоло кўриб, хаётини бир зумда ўзгартириб қўйиши хеч гап эмас инша Аллоҳ.

Ўқитувимизда шунга асосни қура бошлади.