Get Mystery Box with random crypto!

Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси Ўзбекистон Республи | Nodir Jumaev

Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида “Янги Ўзбекистонда 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси йўлини давом эттириш” мавзусига бағишланган анжуман бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Банк-молия академияси ректори маслаҳатчиси, иқтисод фанлари доктори, профессор Нодир Жумаев маъруза билан иштирок этди. У ўз сўзида “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”нинг аҳамияти ва моҳияти тўғрисида батафсил тўхталиб, унда миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар ҳақида гапириб ўтди.

Жумладан, 2022 йилда йиллик инфляция даражасини мақбул даражада ушлаш, давлат улушига эга тижорат банкларида трансформация жараёнларини якунлаш, 2026 йил якунига қадар банк активларида хусусий сектор улушини 60 фоизга етказиш, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ҳамда бошқа йўналишлар хусусида фикр билдирди.

www.bfa.uz | Telegram | Facebook | Instagram