Get Mystery Box with random crypto!

#дилдаги_гаплар Мен ўсмир ёшимдан 30 ёшларимга қадар уйда ўти | GTK (Nodirbek Ergashev)

#дилдаги_гаплар

Мен ўсмир ёшимдан 30 ёшларимга қадар уйда ўтирадиган аёлларни қолоқ, бахтсиз, бечора аёллар деб хисоблар эдим. Шу сабаб асосий мақсадим кўчада ишлайдиган аёл бўлиш бўлган. Шу мақсадлар билан мактабни тамомлагач, ишга кирдим. Турмуш қургач, ҳар сафар фарзандли бўлишимга икки, уч ой қолгунича ишладим. Сўнг фарзандим икки, уч ёшга тўлиши биланоқ, боғчага жойлаб яна ишладим. Шундай қилсам уйда ўтирадиган "қолоқ", "бечора" аёллардан бўлиб қолмайман, оилага ҳам моддий томондан фойдам тегади деб ўйлардим.

Аммо шунча йиллар мобайнида жон куйдириб, оиламдан кўра кўпроқ ишимга эътибор бериб ишлаган бўлсам ҳам, бир неча йиллар на уйимиз, на тайинли мошинамиз бор эди, ижара уйда яшардик. Уй харажатларини барибир турмуш ўртоғим қиларди, менинг топганим эса ўзимдан ортмасди...
Эрталаб уйғонганда уйни, кийимларни, ўрин-жойларни тартибга солиш, овқат, идиш-товоқлар, фарзандларни ўқишга бориб келишини назорат қилиш ва бошқа уй юмушлари ўз вақтида бир кун