Get Mystery Box with random crypto!

​​БАХШИ Ўзбекистон халқ бахшиси Абдуназар Поёнов вафотига Ба | Nodir Jonuzoq kutubxonasi

​​БАХШИ

Ўзбекистон халқ бахшиси Абдуназар Поёнов вафотига

Бахши ўтди...
Тўқсон алп хомуш,
Қўнғиротнинг юраги парчин.
"Отам-ов!" – деб инграр Алпомиш,
"Бобожон!" – деб бўзлар Ойбарчин.

Бахши ўтди...
Тугади достон,
Зор тўлғонди тўғрию ўғри.
Ер остини уйғотди Осмон:
— Бошлаб катта элни довруқли,
Қошингизга келди Гўрўғли!

16.05.2022

Нодир Жонузоқ