Get Mystery Box with random crypto!

Шариатимизда вафот этган одамни хорламаслик учун, ҳатто коронғ | Nodatiy | Hojimuqon

Шариатимизда вафот этган одамни хорламаслик учун, ҳатто коронғу тунда ҳам дафн этишга буюрилади (Чунки маййит тонггача ҳидланиб, тириклар орасида кадри кетиши мумкин). Ёки дафн маросимида мадфундан нохуш ҳид келса, бировларга айтмаслик уқтирилади.

Шариатимиз ўлганга шундай инсоний муносабат этишга чақириб турганда, биз мусулмонлар нега турли вазиятларда ҳалок бўлган инсонларни тасвирга олиб тарқатяпмиз? Ўзимиз бир кун ана шундай жонсиз қотмаймизми?

Ман бугун кўрган тасвиримда маййитнинг аянчли ҳолатидан эмас, уни ўраб олиб тасвирга олаётган кишиларнинг тубанлигидан даҳшатга тушдим.

Oct 31 2013

@MubashshirAhmad