Get Mystery Box with random crypto!

Тухум истеъмоли юрак хасталигидан ҳимоя қилиши мумкин Янги ол | NL Store Sogʻlom hayot tarzi💝

Тухум истеъмоли юрак хасталигидан ҳимоя қилиши мумкин

Янги олиб борилган тадқиқот натижаларига кўра, таомингиз таркибида маълум миқдорда тухум бўлиши юрак-қон томирлари хасталикларининг олдини олар экан.

Юрак-қон томирлари хасталикларига юрак ёки қон томирларига зарар келтирувчи ҳар қандай ҳолат, жумладан, ишемик, инфарк ва инсульт каби хасталиклар киради. Мазкур хасталикни танада холестерин миқдори ўта юқорилиги тасдиқлайди. Бу дегани, юракнинг соғломлиги учун холестеринни назорат қилиш, унинг кўпайиб кетишига йўл қўймаслик лозим.