Get Mystery Box with random crypto!

Нишон тумани прокурори Нуристон шаҳарчасида ёшлар билан учрашд | Nishon tumani hokimligi

Нишон тумани прокурори Нуристон шаҳарчасида ёшлар билан учрашди ва 17 та мурожаат жойида ҳал этилди

Туман прокуратураси ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ташаббуси билан ўтказилган тадбирда Нишон тумани прокурори Хидир Каримов ёшларнинг қизиқишлари, таклифлари ва муаммолари билан қизиқди.

Тадбир давомида тўлов-контракт масаласида қийинчиликка дуч келаётган 4 нафар ёшнинг мурожаати ижобий ҳал этилди.

Шунингдек 13 нафар ишсиз ёшларга ўз-ўзини банд қилиши учун субсидия асосида турли асбоб-ускуналар топширилди.

Нишон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Каналга уланиш: https://t.me/nishontumanhokimligi