Get Mystery Box with random crypto!

#Хайрли_ишлар_кўпаяверсин Нишон туманидаги 21-сонли умумий ўр | Nishon tumani hokimligi

#Хайрли_ишлар_кўпаяверсин

Нишон туманидаги 21-сонли умумий ўрта таълим мактаби 2022-2023-йилги ўқув йилига тайёр ҳолга келтирилди. Эндиликда, ушбу мактабда таълим олувчи ўқувчилар шинам, ёруғ ва қайтадан таъмирланган ўқув биноларида таҳсил олишади.

Жумладан, 21-сонли умумий ўрта таълим мактабида Нишон тумани Ички Ишлар Бўлимининг саъй-ҳаракати билан кенг кўламдаги таъмирлаш-ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Синфхоналарнинг ички қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилиб, полларига янги қопламалар ўрнатилди.

Ўқувчиларнинг йўл-ҳаракати қоидаларини мукаммал ўрганишлари учун алоҳида хона ажратилиб, йўл-ҳаракати қоидаларини ўргатишга мўлжалланган жиҳозлар ўрнатилди.

Шунингдек, мактаб ҳудудидаги ҳожатхона қайтадан таъмирланди. Дарахтлар оқланиб, мактаб биноси кўркам ҳолатга келтирилди.

Telegram | Twitter | Facebook | Instagram