Get Mystery Box with random crypto!

Янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнлари кўздан кечирилди Бугу | Nishon tumani hokimligi

Янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнлари кўздан кечирилди

Бугун, 31 август куни Нишон тумани ҳокими Мухтор Хайитмуродов бошчилигидаги масъуллар Президент таьлим муассасалари агентлиги тасарруфидаги туман ихтисослаштирилган мактабининг янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш жараёнида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишишди.

Шунингдек, янги ўқув йили бошланишига қадар ўқув биноларини шай ҳолатга келтирган ҳолда, ўқувчиларнинг янги, замонавий ҳамда барча қулайликларга эга бўлган мактабда сифатли таълим олишларини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ихтисослаштирилган мактабда қурилиш ишлари тумандаги 2-сонли касб-ҳунар мактаби биноси негизида  олиб борилмоқда.

Telegram | Twitter | Facebook | Instagram