Бугун, 30 август куни Нишон туманидаги Абдулла Қодирий маҳалласида сув сақлаш ва узатиш иншоотининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Акбар Эшонқулов, "Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖ директори Хуршид Усмонов, туман масъуллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Маълумот ўрнида, "Абдулла Қодирий" МФЙда бугунги кунда 6419 нафар фуқаро истиқомат қилмоқда. Маҳаллада ичимлик суви билан таъминланган аҳоли сони 1235 нафарни ташкил этади.
Шунингдек, "Абдулла Қодирий" МФЙда янгидан очилган сув сақлаш ва узатиш иншоотини қувурининг умумий узунлиги 43 кмни ташкил этади.