Get Mystery Box with random crypto!

#Mustaqillik_shukuhi Эндиликда Нишоннинг барча маҳалласида бо | Nishon tumani hokimligi

#Mustaqillik_shukuhi

Эндиликда Нишоннинг барча маҳалласида боғчалар мавжуд

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги байрами арафасида Нишон туманида ҳам кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари олиб борилиб, янги иншоотлар фойдаланишга топширилмоқда. (1), (2)

Жумладан, Нишон туманидаги "Истиқбол" МФЙда 25 ўринга мўлжалланган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини йўлга қўйди.

"Ушбу боғча тадбиркор Салоҳиддин Даминов томонидан Давлат Хусусий Шерикчилиги асосида қурилди.

Шу ўринда, эндиликда Нишон туманидаги 36 та маҳалла фуқаролар йиғинининг барчасида мактабгача таълим ташкилоти мавжуд бўлди",-
дейди Нишон тумани мактабгача таълим бўлими мудири Баҳриддин Давланов.

Telegram | Twitter | Facebook | Instagram