Get Mystery Box with random crypto!

Соҳиб 'таможенник' ҳибсга олинибди. Куни кеча Божхона қўмита | Нишондаги гаплар ташрифномаси

Соҳиб "таможенник" ҳибсга олинибди.

Куни кеча Божхона қўмитаси ходими С.Р. ҳибсга олингани ҳақида хабарлар тарқалди. Қўмита раҳбарияти бу бўйича зудлик билан расмий баёнот бериб чиқибди.

Маълум қилинишича, Махсус гуруҳ томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида, ушбу мураккаб жиноий схемага алоқадор бўлган шахслар аниқланиб, тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилган ва умумий ҳисобда жами 143,8 млрд. сўм божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлаш ҳолати  бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Мазкур импортёрларга божхона тўловларини кечиктириб тўлаш имкониятини суистеъмол қилишларига шароит яратиб берганлиги учун божхона ходими С.Р. божхона органларидан бўшатилган ва тўпланган ҳужжатлар тергов органига топширилган.

Мазкур ҳолат Қўмита раҳбарияти топшириғига биноан кузатувга олинган бўлиб, очиқлик принципига риоя қилган ҳолда тармоқларда маълум қилинган.

Манба

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi