Get Mystery Box with random crypto!

Энди фермер ўзи етиштирадиган пахтанинг миқдорини биржага жойл | Нишондаги гаплар ташрифномаси

Энди фермер ўзи етиштирадиган пахтанинг миқдорини биржага жойлаштиради ҳамда баландроқ нарх таклиф этган вилоят ичидаги кластер ушбу фермер билан фьючерс шартномасини тузади

Президент “Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонга имзо чекди.

Унда чигит экилишидан аввал (ҳар йили 1 ноябргача, 2024 йил ҳосили учун 2024 йил 1 февралгача), фермер хўжаликлари ва вилоят ичидаги кластер ўртасида тупроқ ҳосилдорлиги нормативлари доирасида фьючерс шартномалари Товар-хомашё биржасининг “пахта хомашёси секцияси”да ҳар бир ҳудуд (Қорақалпоғистон ёки тегишли вилоят) учун ўтказиладиган савдолар орқали тузиш белгиланди.

Бунда фермер ўзи етиштирадиган пахтанинг миқдорини биржага жойлаштиради ҳамда баландроқ нарх таклиф этган вилоят ичидаги кластер ушбу фермер билан фьючерс шартномасини тузади. Бошланғич нарх Нью-Йорк биржасидаги пахта толасининг охирги 12 ойдаги ўртача нархи асосида белгиланади.