Get Mystery Box with random crypto!

#ибрат Одам боласи ҳар куни уч синовга йўлиқади ва ҳар доим ҳ | Nishondagi gaplar | Нишондаги гаплар

#ибрат

Одам боласи ҳар куни уч синовга йўлиқади ва ҳар доим ҳам улардан ибрат олавермайди!

Биринчи синов:
Ҳар куни умри қисқариб боради. Мол-давлати озайса, ғам қилади, умри камаяётгани билан эса иши йўқ. Холбуки, мол-давлатнинг ўрнини тўлдирса бўлади, умрнинг эса ўрнини тўлдириб бўлмайди.

Иккинчи синов:
Ҳар куни Аллох берган ризқдан ейди. Ҳалолига жавоб беради, ҳаромига эса жазоланади. У эса хисоб-китоб оқибати нима бўлишини билмайди.

Учинчи синов:
Ҳар куни охиратга бир қадам яқинлашиб, дунёдан эса бир қадам узоқлашиб боради. Шундай бўлсада, фоний дунёсига берган эътиборини боқий охиратига қаратмайди. Холбуки, у борар жойи олий жаннатми ёки тубан дўзахми, хали билмайди...

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gap_tegadi