Get Mystery Box with random crypto!

Агар сиз қидирув тизимига Гордон Танг исмини киритсангиз, Goog | NIMA UCHUN

Агар сиз қидирув тизимига Гордон Танг исмини киритсангиз, Google биринчи навбатда у Сингапурлик миллиардер ва SingHaiyi акцияларининг назорат пакетига эгалик қилувчи йирик бизнесмен эканлиги ҳақида маълумот беради. Ушбу компаниянинг раҳбари АҚШнинг собиқ президентининг укаси Нил Буш эканлиги унинг кўламидан далолат беради. Бироқ, Гордон Танг бизнесдан ташқари виндсёрфингга қизиқади ва ҳатто бу билан 1980-йилларда профессионал тарзда шуғулланган. Нима учун биз Forbes рўйхатининг бу аъзоси ҳақида сўзлаб бермоқдамиз? Чунки, у Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти сифатида кеча Ўзбекистонга ООК Ижроия қўмитаси йиғилишида қатнашиш учун ташриф буюрди. Шу билан бирга, кўпчилик қатори унда ҳам Тошкентда 2025-йилда ўтказиладиган ёшлар Осиё ўйинларига тайёргарчилик лойиҳасининг тақдимоти катта таассурот қолдирди. Чунки Тангнинг ўзи ҳам 2029-йилда Камбоджада шунга ўхшаш Ўйинларни ўтказиш учун шахсан жавобгар.