Get Mystery Box with random crypto!

Менинг орзуим бор. Мен жамиятимизда ҳали ҳам имкониятлари чекл | NIMA UCHUN

Менинг орзуим бор. Мен жамиятимизда ҳали ҳам имкониятлари чекланган инсонлар деб аталувчилар учун ҳеч қандай тўсиқ қолмаслигини жуда истайман.

Мен бу чекловларни ҳатто махсус эҳтиёжлар сифатида эмас, балки уларнинг ички кучининг белгиси сифатида қабул қилинишини истардим. Коллектив онгни ўзгартиришни болаликдан, шахс шаклланган пайтдан бошлаш керак, деб ҳисоблайман.

Кеча Қибрайдаги @imkon.kids ўқувчилари илк бор Наврўз байрамини пойтахтимиздаги боғчалардан бирининг тарбияланувчилари билан бирга нишонлаганида, болалар — бизнинг энг яхши талқинимиз эканлигига яна бир бор амин бўлдик. Ўйлайманки, тадбирда олинган суратлар ҳар қандай сўзлардан кўра буни яхшироқ тасдиқлайди: @zaminfoundation ва МТВдан келган меҳмонлар кўз ёшларини тия олмадилар – бу шунчалик таъсирли ва ҳаяжонли эди. Фарзандларимизни байрам туйғуси ҳеч қачон тарк этмасин!

Ма’лумотнома: Instagram